Snack's 1967

Кеча БААда машғулотларини давом эттираётган жамоамиз учинчи назорат баҳсида майдонга тушди.


Унда Қатар биринчи дивизиони иштирокчиси "Сулаймон" клуби билан баҳс олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини ҳад этган ягона гол учинчи дақиқада Дилшод Шарофетдинов томонидан киритилди. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади. Учрашувда майдонга тушган таркибимиз билан танишинг:
Рибкин, Суюнов, Исматуллаев, Миладинович, Холмуродов, Шихов, Ўрунов, Шарофетдинов, Баҳриддинов, Магдеев, Абдухолиқов.
Захирадан тушганлар: Козак, Холмуҳаммедов, Сергеев, Кримец, Тожибоев, Жадигеров, Камoлов, Рўзим Аҳмедов, Бабаян.